Конституциянинг 28-моддаси: азалий муаммога барҳам берилганининг кафолати

«Прописка» муаммоси узоқ йиллар давомида қанчадан-қанча юртдошларимизнинг мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланиши, пойтахтда яшаб ишлаши, ўқиши, тиббий кўрикдан ўтишида тўсиқ бўлиб келган. «Вақтинчалик прописка»си тугаб қолгани учун ижарада турган хонадони ва ҳатто ўқишдан ҳайдалишгача борган, олий маълумоти бўла туриб, у ёки бу давлат ташкилотида ишлай олмаган танишларим кўп эди. Икки йил олдин Собиқ Иттифоқ давридан қолган ушбу эскича тартибга бутунлай барҳам берилди.

Фото: «Bugun.uz»

«Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра, «доимий прописка қилиш» ва «турган жойи бўйича ҳисобга олиш» тушунчаларини «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» ва «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаларига ўзгартириш таклифи маъқулланди.

Фуқароларга биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатда бўлган манзил билан бир қаторда эгалигида бўлган уй-жой майдонига доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш имкониятини яратиш; доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш учун эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ҳамда бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши йўқотилиши тўғрисидаги қоидани олиб ташлаш кабилар белгиланди.

Асосийси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган давлат органлари ва ташкилотларида 5 йил муддат мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини олиб борган мутахассислар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари) мазкур ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлди.

Фото: «Bugun.uz»

Тошкент шаҳри ва вилоятидан кўчмас мулк сотиб олмоқчи бўлган фуқаронинг ушбу ҳудудларда доимий пропискада туриши, шунингдек янги яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда аввалги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиш тартиби талаби бекор қилинди.

Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кун, доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни расмийлаштириш 1 кун ичида амалга ошириш тартиби жорий этилди. Вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш муддати 1 йил этиб белгиланди.

Ўзбекистон фуқаролари ва мамлакат ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқароларига енгиллик яратиш мақсадида амалга оширилган мазкур ислоҳотлар эндиликда Конституцияда ҳам белгиланиши кутилмоқда. Яъни, 28-моддага биноан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний асосларда бўлиб турган ҳар бир шахс республика ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур ўзгартиш нафақат Ўзбекистон фуқаролари, балки хориж фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, шахсий ҳаёт дахлсизлиги Конституция даражасида мустаҳкамланганини англатади.

Фото: «Bugun.uz»

Аввалгидек, метрога ҳам паспортни олиб тушишга эҳтиёж қолдирмайди, тиббиёт муассасалари эшиги олдида жавдираб туришларга чек қўяди. Инсон ҳуқуқлари олий қадрият даражасига олиб чиқилган мамлакатда шундай бўлиши ҳам керак, аслида.

Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Янгиликлар16:03 | 29.11.22
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Янгиликлар15:41 | 29.11.22
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Янгиликлар15:03 | 29.11.22
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Медиа, Янгиликлар14:32 | 29.11.22
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Янгиликлар14:08 | 29.11.22
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади