«Ўзбекистон жиноят процессуал қонунчилигидан ўлим жазосини бекор қилиш жараёнига осонликча келгани йўқ» — Конституциянинг 24 моддасига киритилаётган ўзгариш ҳақида эксперт фикри

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида унга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар юзасидан кўплаб таклифлар келиб тушмоқда. Уларнинг орасида ўлим жазони қайтадан тиклаш борасидаги истаклар ҳам йўқ эмас. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иномжон Қудратов бу ҳақидаги фикр ва мулоҳазалари билан бўлишади.

Фото: Қудратовнинг шахсий архивидан

Конституциянинг 24-моддасига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга эътибор қаратадиган бўлсак, албатта бу моддада инсоннинг шахсий ҳуқуқи инсоннинг яшаш ҳуқуқи билан боғлиқ нормалар белгилаб қўйилган. Шу нуқтаи назардан, ўзгартиришлар борасидаги таклифларда ўлим жазосини тақиқлаш билан боғлиқ нормалар мустаҳкамланиб қўйилиши ҳақидаги таклифлар ҳам илгари суриляпти.

Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи экани, инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятлиги Конституциянинг 24-моддасида белгилаб қўйилган. Таклифларга кўра мазкур моддага «Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади» деган ўзгартириш қўшилмоқда.

Бизда ўлим жазоси бор эди. Ўзбекистон мустақилликка эришган пайтда жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ўлим жазосини назарда тутувчи 30 дан ортиқ модда бўлган. 1994 йилги жиноят кодексида бундай моддалар сони 13 та, 1998 йилда 8 та, 2001 йилда эса 4 тагача камайтирилди. 2003 йилда эса жиноят қонунчилигини либераллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилганидан сўнг фақат икки турдаги жиноят — қасддан одам ўлдириш ва терроризм жиноятларини содир этганлик учунгина ўлим жазоси назарда тутилди. Ўлим жазосини узил-кесил бекор қилиш тўғрисидаги Президент Фармони 2005 йилда қабул қилинган бўлса, 2008 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда ўлим жазоси жиноий жазо тури сифатида бекор қилинди. Ўлим жазоси ўрнига умрбод ва узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси жорий этилиши белгиланди.

Айтмоқчиманки, Ўзбекистон жиноят процессуал қонунчилигидан ўлим жазосини бекор қилиш жараёнига осонликча келгани йўқ. Ўн йилдан ортиқроқ вақт оралиғидаги кузатувлар, таҳлиллар, қайдлар, меъёрий ҳужжатларни қайтадан шакллантириш жараёнлари орқали биз ривожланган давлатлар тутган инсонпарварлик йўлига қадам қўйдик.

Эндиликда биз Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали ўлим жазосини бекор қилиш эмас, айнан тақиқланиши билан боғлиқ нормаларни мустаҳкамлашни назарда тутмоқдамиз. Шундай жиддий қадам қўйилаётган бир пайтда, айрим фуқаролар томонидан ўлим жазосини тиклаш, уни жиноят қонунчилигига қайта киритиш ҳақидаги таклифларини ўқиш, тинглаш эриш туюлади.

Фикр ўлароқ ҳар қандай таклиф ўрганилади, қонун тарозисига солинади. Лекин бир нарсага эътибор қаратишимиз керак, яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқи ҳисобланади, унга бу ҳуқуқни давлат эмас, Яратганнинг ўзи ато этганлиги такрор-такрор айтиляпти. Инсоннинг айбдорлигини исботлаш ёки суд жараёнларидаги кўриб чиқилиши борасида, номукаммал суд тизимидаги бир хато инсоннинг умрига зомин бўлиши мумкин. Қатл этилган инсонни эса эртага қайтариб бўлмайди. Инсон зоти бундай қарор чиқариши одамийлик мезонларига ҳам тўғри келмайди.

Бугунги кунда 106 та давлат, жумладан, Италия, Норвегия, Швеция, Полша ва бошқа мамлакатда ўлим жазоси барча жиноятлар учун бекор қилинган. Шу нуқтаи назардан конституциямизнинг 24-моддасида ҳам Ўзбекистон республикасида ўлим жазоси тақиқланади деган нормани белгилаш, мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқ.

Тўғри, бугунги кунда жиноятчилик сони ортиб боряпти. Шу билан биргаликда тезкор қидирув ишлари амалга оширилаётгани натижасида жиноятлар очиляпти. Табиийки, ўз навбатида жиноятчиларга нисбатан жазо чоралари қўлланмоқда.

Ўлим жазосини тиклаш керак деган таклиф билан чиқувчилар «Бир неча марта озодликка чиққанидан сўнг ҳам ҳар сафар жиноятга қўл урадиганлардан давлатга, жамиятга фойда борми?» деган саволни ўртага ташлайди. Жуда кам ҳолатда қамоқ тарбияси, маънавиятига таъсир қилмайдиган инсонларнинг мавжудлиги рост. Улар айнан мана шунинг учун рецидивист деб аталади. Лекин уларга ҳам, юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳаёт давлат томонидан эмас, Яратганнинг ўзи томонидан берилган. Шундай экан, булар энг оғир жиноят содир этган тақдирда уларни узоқ муддатга ёки умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм этиш мақсадга мувофиқдир.

Инсон туғилганда жиноятчи бўлиб туғилмайди. Инсон оиладаги муҳит ҳамда жамиятдаги муҳит таъсири остида қабиҳ ишларга қўл урадиган шахсга айланиши мумкин. Уни болалигидан тарбияласак, ҳаром-ҳалолнинг фарқига боришини ўргатсак, шу билан моддий таъминотда ҳеч қандай эҳтиёжни сезмайдиган бўлса, адолатни ҳис этиб, камситишни кўрмай улғайсагина у инсон жамиятимизга, давлатимизга, юртимизга ёрдами тегадиган етук бир инсон бўлиб етишади албатта.

Инсон ҳаёти олий қадрият ва илоҳий неъмат. Такрорлайман, Конституцияга киритилаётган ўзгартириш нафақат ўлим жазосини бекор қилиш, балки қатъий равишда тақиқланишини ҳам эълон қилмоқда. Давлатимиз бу ўта жиддий масалада ҳеч қачон ортга қайтмаслигини, инсонпарварлик ғояларига содиқ эканлигини бутун дунёга яққол намоён қилади.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео