Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев 16 август куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, суҳбатда мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди, минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш, хусусан, Ўзбекистон ва Россиянинг ҳудудлари ва тадбиркорлари даражасидаги устувор кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидланишича, 2022 йилнинг етти ойида товар айирбошлаш 30 фоизга ошди. Айни пайтда савдо кўрсаткичларининг ўсиши юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни кўпайтириш ҳисобига таъминланмоқда. Ҳудудлар ўртасида фаол ва самарали алмашинувлар амалга оширилмоқда, шу йилнинг кузида учинчи Ўзбекистон-Россия ҳудудлар форумини ўтказиш режалаштирилган. Муҳим инвестицион лойиҳалар ва маданий-гуманитар дастурлар давом эттирилмоқда.

Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия етакчилари, энг аввало, амалий шерикликни аниқ, сифатли мазмун билан бойитиш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттириш орқали мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.

Шунингдек, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси муҳокама қилинди. Давлат раҳбарлари 2022 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига алоҳида тўхталдилар. Ўзбекистон Президенти ва Россия Президентининг телефон орқали мулоқати ҳар доимгидек конструктив, очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 15 август куни Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтганди. Cуҳбатда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди