Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан бир қатор чегирмалар эълон қилинди

Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Мустақиллик байрами муносабати билан 1–2–3–4 сентябрь кунлари аҳолининг дам олиш кунларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризмга жалб этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралардан республика бўйлаб белгиланган чегирмалар тўғрисида маълумотлар жамланди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, маълумотлар Президентнинг 2021 йил 12 декабрдаги «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони 4-банди ижроси юзасидан шакллантирилган.

  1. «Uzbekistan Airways» АЖ Мустақиллик байрами муносабати билан 2022-йил 1–2–3–4 сентябрь кунлари амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновларнинг барча турдаги тарифларига 50 фоиз чегирма эълон қилди.
  2. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан республиканинг барча ички қатновлари учун (2022-йил 1–2–3–4 сентябрь кунлари) 10 фоиздан 50 фоизгача чегирмалар белгиланди.
  3. «Вақф» хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пуллик кириш чипталари жорий қилинган маданий мерос обектлари (зиёратгоҳ ва қадамжолар)да жорий йил 1–2–3–4 сентябрьсаналарида фуқаролар учун кириш чипталар нархига 50 фоиз чегирма жорий қилинди.

Шу билан бирга, республика бўйлаб жойлашган музейлар, меҳмонхоналар, овқатланиш шохобчалари томонидан тақдим этилган ихтиёрий чегирмалар иловага мувофиқ юборилмоқда:

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қонунни имзолаганди. Унга кўра, байрам муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олади.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди