Ўзбекистонда таълим муассасаларида ўқиш қачондан бошланиши маълум бўлди

Ўзбекистонда таълим муассасаларида ўқиш 5 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун дам олади:

  • 1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
  • 2 сентябрь — жума (иш ҳафтаси туридан қатъий назар қўшимча дам олиш куни);
  • 3 сентябрь — шанба (олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
  • 4 сентябрь — якшанба (дам олиш куни).

«Демак, 5 сентябрь, душанба куни барча таълим муассасалари учун 2022/2023-ўқув йилининг илк ўқиш куни бўлади», дейилади хабарда.

Маълумот учун, «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги президенти фармонига кўра, барча ходимлар учун 2 сентябрь — жума қўшимча дам олиш куни, олти кунли иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса 3 сентябрь — шанба дам олиш кунлари этиб белгиланган.

Аввалроқ «Ўзбекистон темир йўллари» ва «Uzbekistan Airways» Мустақиллик байрами муносабати билан 1-4-сентябрь кунлари мамлакат ички рейсларига чегирмалар эълон қилганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади