Ўзбекистондаги зиёратгоҳлар рўйхати ягона миллий туристик ахборот порталига жойлаштирилди

Туризм ва маданий мерос вазирлиги Ўзбекистондаги зиёратгоҳлар рўйхати жамланган ягона миллий туристик ахборот порталини ишга туширди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 2022 йил 1 сентябрга қадар муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларнинг рўйхатини шакллантириш ва «Uzbekistan.travel» ягона миллий туристик ахборот порталига жойлаштириш вазифалари юклатилганди.

Бу Президентнинг 2022 йил 30 апрелдаги «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-232-сон қарорининг 17.4-бандида алоҳида қайд этилган.

Шунга асосан, республика ҳудудларининг «чорловчи нуқта»си сифатида туризм йўналишларига киритиш юзасидан республикадаги муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларнинг рўйхати шакллантирилди. Зиёратгоҳлар номи, объектнинг ташқи томондан кўриниши акс этган суратлари, манзили ҳамда объект тўғрисида қисқача маълумотлари «Uzbekistan.travel» ягона миллий туристик ахборот порталига жойлаштирилди.

Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди