Ўзбекистонлик сайёҳлар энг кўп қайси давлатга боргани маълум қилинди

Ўзбекистон фуқароларининг 3,3 миллион нафари 2022 йилнинг 1 август ҳолатига туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, январь-июль ойлари давомида ўзбекистонликлар энг кўп Қирғизистонга борган — 1,6 миллион нафардан ортиқ. Ундан кейинги ўринни Қозоғистон (601,3 минг) ва Тожикистон (465,4 минг) эгаллаган.

Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган давлатлар:

  • Қирғизистон – 1,608 миллион нафар;
  • Қозоғистон – 601,3 минг нафар;
  • Тожикистон – 465,4 минг нафар;
  • Туркия – 201,7 минг нафар;
  • Россия – 169,8 минг нафар;
  • БАА – 71 минг нафар;
  • Саудия Арабистони – 50 минг нафар;
  • Миср – 27,1 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 12,2 минг нафар;
  • АҚШ – 9,3 минг нафар;
  • Ҳиндистон – 6,5 минг нафар;
  • Грузия – 6,3 минг нафар.

Аввалроқ Ўзбекистонга июнь ойида хориждан 500 мингга яқин турист ташриф буюргани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, 2021 йил давомида Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони 1 881 345 нафарга етиб, туристик хизматлар экспорти 422,1 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида туризм соҳаларида ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш, умумий тарихни чуқур ўрганиш бўйича қўшма ишларни кучайтириш таклифини илгари сурганди.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео