Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди

Россия президенти Владимир Путин мамлакат ўз қуролли кучларини мустаҳкамлаши, миллий манфаатларни таъминлаши ва иттифоқчиларни ҳимоя қилишини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Россия президентининг матбуот котиби

Унинг сўзларига кўра, Россия янада демократик дунё қуриш йўлида турли чоралар кўради.

«Аввалгидек, Россия ўзининг иттифоқчилари, ҳамкорлари ва ҳамфикрлари билан биргаликда халқаро хавфсизликнинг мавжуд механизмларини такомиллаштириш ва янгиларини яратиш, миллий Қуролли Кучлар ва бошқа кучларни изчил мустаҳкамлаш бўйича қўшма ишларда фаол иштирок этади. Уларнинг замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан жиҳозланишини оширади», — деган Россия президенти.

Унинг сўзларига кўра, коллектив Ғарб мақсадли равишда Европа хавфсизлик тизимини йўқ қилмоқда ва янги ҳарбий иттифоқлар тузмоқда.

«АҚШ суверен давлатларнинг ички ишларига қўпол аралашиб, провокациялар, давлат тўнтариши ва фуқаролар урушларини уюштирмоқда, мустақил давлатларга уларнинг иродасига бўйсуниш учун босим ўтказишга уринмоқда, Буларнинг барчаси битта мақсад — ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун қилинади», — деган Путин.

Президент замонавий кўп қутбли дунё тизимини тубдан мустаҳкамлаш орқалигина жаҳондаги кескинликни пасайтириш ва барча мамлакатларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мумкинлигини айтган.

«Бунинг учун халқаро ҳуқуқ, унинг асосий норма ва тамойилларига ҳурматни тиклаш, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро мулоқот платформалари каби универсал тузилмалар позицияларини мустаҳкамлаш зарур», — дея хулоса қилган Путин.

Аввалроқ Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдиргани ва Путин Украинадаги уруш харажатларини қандай тўлаши маълум қилинганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди