Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди

Россия президенти Владимир Путин АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Президентнинг сўзларига кўра, унинг сафари пухта режалаштирилган провокация ҳисобаланди. Путин ташриф АҚШнинг минтақадаги вазиятни беқарорлаштириш бўйича стратегиясининг бир қисми бўлганини таъкидлаган.

«АҚШ яна атайлаб оловга мой сепиб, Осиё-Тинч океани минтақасидаги вазиятни қўзғатмоқчи бўлди. Американинг Тайванга қарши саргузаштлари нафақат алоҳида масъулиятсиз сиёсатчининг саёҳати, балки стратегиянинг бир қисмидир. АҚШнинг минтақа ва жаҳондаги вазиятни беқарорлаштириш ва тартибсизлаштиришга қаратилган мақсадли, онгли стратегияси, бошқа мамлакатлар суверенитети ва уларнинг халқаро мажбуриятларига ҳурматсизликнинг шафқатсиз намойиши.

Биз буни пухта режалаштирилган провокация деб биламиз. Ғарб глобалистик элитаси ана шундай ҳаракатлар ёрдамида ўз фуқароларининг эътиборини ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммолардан чалғитишга ҳаракат қилмоқда.

Масалан, турмуш даражасининг пасайиши, ишсизлик, қашшоқлик, деиндустриализация, ўз муваффақияцизликларини бошқа мамлакатларга, яъни ўз нуқтаи назарини ҳимоя қиладиган, суверен ривожланиш сиёсатини қурадиган, миллатлараро элитанинг буйруғига бўйсунмайдиган Россия, Хитойга тўнкамоқда», — дейди Путин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Хитойнинг норозиликларига қарамай Тайванга келганди. Бу эса Хитойнинг ўта салбий муносабатига олиб келган. АҚШ спикерининг тегишли ҳаракатига жавобан Хитой Тайван атрофида кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлаган ва оролга айрим товарлар экспорти ва импортини қисман чеклаган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди