Қашқадарёда магистраль сув қувурларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Қашқадарё вилоятида магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар берди Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги.

Фото: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ ходимлари томонидан июль ойида вилоятнинг Шаҳрисабз, Кўкдала ва Нишон туманларида рейд тадбирлари ўтказилган.

Фото: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Тадбирлар давомида 3 та ҳолатда магистраль қувурга ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган. Қоидабузарлар томонидан жами 1,564 миллиард сўмлик ичимлик суви бошқа мақсадларда фойдаланилган. Мазкур ҳолатлар бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Фото: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Аввалроқ Ўзбекистон суғориш учун сув етказиб бериш бўйича Қозоғистон билан келишувга эришгани, мамлакатда сув ресурслари ҳисобини юритиш бўйича ягона назорат тизими жорий қилиниши ҳақида хабар берилганди.

«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади