Қашқадарёда устига бензин сепиб, ўзини ёқиб юборган эркак иши бўйича қўшимча маълумот берилди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида эркак цехдан чиқаётган бадбўй ҳиддан норозилик билдириб, ўзини ёқиб юборгани хабар қилинганди. Вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Қайд этилишича, «Qarshi Leather» шаклидаги хорижий корхонасида экология ходимлари томонидан мунтазам равишда рухсатномалар асосида ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганишлар натижасида 2021 йилнинг март ойида Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори асосида хорижий корхонага киритилган даъво аризаси бўйича ўтказилган ўрганишлар натижасида атроф табиий муҳитнни ифлослантирганлик ҳолати аниқланган. 284 миллион сўм миқдорида мажбурий компенсасия тўловлари ундириш бўйича қарор қабул қилинган.

Берилган экологик экспертиза хулосаси талабларининг бажарилиши, ифлослантирувчи моддаларни меъёр даражасидан юқори чиққани ва ўрнатилган талабларига риоя этилмагани бўйича аниқланган камчиликлар ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик учун кейинги ўрганишларда 346 миллион сўм миқдорида маъмурий компенсация тўлови ҳам ҳисобланган. Ўрганишлар якунида амалдаги қонунларга тўла риоя этиш бўйича бир неча бор мажбурий кўрсатмалар берилган. 2021 йил ноябрь ойида вилоят Экология бошқармаси томонидан Иқтисодий судга мазкур хорижий корхонанинг фаолиятидаги камчиликларни бартараф этгунга қадар вақтинча тўхтатиш масаласида ариза киритилган.

«Qarshi Leather» хорижий корхонаси раҳбарининг 2022 йил март ойидаги вилоят экология бошқармасига юборган хатида корхона Хитой давлат инвесторлари томонидан 2022 йил 1 март кунидан номаълум муддатга тўхтатилгани, корхонанинг сувларини канализасия қувурига қўйиш бўйича бирор бир тўсиқ ва таъқиқлар бўлса улар томонидан киритилган инвестиция маблағларини олиб чиқиб кетиш ҳамда корхона фаолиятини бутунлай тўхтатилиши маълум қилиниб, корхонанинг иш фаолиятини қайта тиклаш учун Қарши шаҳар канализасия қувурининг ғарбий нуқтасига чиқинди оқова сувларини қуйишни маълум қилган.

Фото: Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Шунингдек, 2021 йил октябрь ойида мазкур МЧЖ шаклидаги хорижий корхонадан аҳоли яшаш масканларига яқин бўлган жуда катта майдонга ноқонуний ташланган чиқинди оқова сувларини тозалаш учун вилоят ҳокимлиги, вилоят ИИБ, вилоят Экология бошқармасидан ишчи гуруҳ тузилиб, чиқинди сувлари ташланган зовурлар катта маблағ ҳисобига тўлиқ тозаланиб, ушбу зовур тупроқ билан кўмиб ташланган. Ҳозирда мазкур жойлар ободонлаштирилиб, ҳаттоки футбол майдончалари ташкил этилган.

«Юқоридаги хабар бўйича вилоят экология бошқармаси масъуллари томонидан ўрнатилган тартибда, тадбиркорлик субъектини ўрганиш бўйича ваколатли органлардан тегишли рухсатномалар олиб, ўз ваколати доирасида тезкор ўрганишлар ўтказилади. Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча ахборот берилади», дейилади муносабатда.

Аввалроқ Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишловчи 47 ёшли аёл ўзининг устига бензин сепиб, ёқиб юборгани тўғрисида хабар берилганди. Аёл танасининг 70 фоиз куйиши билан шифохонага ётқизилган эди. Корхонанинг маълум қилишича, аёлнинг «пропуски» бўлмагани сабаб завод ҳудудига киритилмаган. Саккиз кун давомида у шифокорлар назорати остида бўлган, бироқ аёлни қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео