Қашқадарёдаги футбол мусобақасида жанжал кўтарганлар 15 суткага қамалди

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида ёшлар ўртасидаги футбол мусобақасида жанжал юзага келгани тўғрисида хабар берилганди. Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, жанжалга алоқадор шахслар жавобгарликка тортилган.

Кадр Telegram / @Videosportuz

Маълум қилинишича, 13 август куни Кўкдала тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳида туман ҳокими кубоги учун «Кўкдала» ва «Сўлиқ» маҳаллалари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилган.

Ўйин давомида туманнинг «Қушали» МФЙда яшовчи ён ҳакамнинг «Сўлиқ» маҳалласи дарвозасига «Кўкдала» маҳалласи футболчиси тепган топни гол деб ҳисоблаши натижасида тортишув келиб чиққан. Оқибатда стадионда жанжал юзага келган.

Жанжалда жамоат тартибини бузган шахсларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судига юборилган.

Ҳолат сайёр суд тартибида кўриб чиқилиб, «Кўкдала» МФЙ футболчиларининг икки нафарига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (майда безорилик) асосан 15 сутка, ён ҳакамга эса БҲМнинг 5 баробари (1,5 миллион сўм) миқдорида жарима жазоси белгиланган.

Аввалроқ Кўкдала туман ҳокимлиги тасвир аслида Кўкдала туманида эмас, аввалроқ Қамаши туманида ташкил этилган маҳаллий футбол ўйинларидан биридаги жанжал видеоси бўлиб, буни Кўкдала туманидаги «Ҳоким кубоги» ўйинларидаги ҳолатга умуман алоқаси йўқлигини маълум қилганди.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади