ШҲТда Самарқанд руҳи: xорижлик ҳайкалтарошлар Самарқандда йиғилди

Бугун, 15 август куни «Самарқанд-2022» Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиумининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Симпозиум Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Тадбирни Бош вазир ўринбосари — Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов очиб берди.

«Ушбу ҳайкалтарошлик симпозиуми Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинди, – деди бош вазир ўринбосари. – Мақсад – ШҲТга аъзо давлатлар саммитда нафақат геосиёсий масалаларни муҳокама қилишади, балки, Самарқанднинг ўзгача бир руҳидан баҳраманд бўлишади.

Қолаверса, мазкур симпозиум орқали ёш ҳайкалтарошларга хорижлик тажрибали ҳайкалтарошларнинг ишларини кузатиш, ўрганиш ва тажриба ошириш имкони яратиб берилди.

Ўйлайманки, бу яратилаётган санъат асарлари тарихда қолади ва Самарқандда ШҲТ саммитидек тарихий воқеа бўлиб ўтганини эслатиб туради», — деди Абдуҳакимов.

Азиз Абдуҳакимов, шунингдек, Самарқандга ташрифи учун хорижлик ҳайкалтарошларга миннатдорлик билдирди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Рассомлар ижодий уюшмаси раиси Ибрагим Валихўжаев эса симпозиумнинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлаб, маҳаллий ва хорижлик ҳайкалтарошларнинг меҳнатларини юқори баҳолади.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Шунингдек, тадбирда иштирок этган қозоғистонлик ҳайкалтарош Улжан Жаугашева ҳам ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Тошларда оламнинг бутун сири, гўзаллиги ва тарихи мужассам. Биз эса ана шу гўзалликни юзага чиқаришимиз лозим. Мен симпозиумда ўз асарим орқали одамларга қандай ажойиб дунёда яшаётганимизни кўрсатишни, бу туйғуни ифодалаб беришни истайман», – деди у.

Маълумот учун, симпозиумда Ўзбекистон, Эрон, Ҳиндистон, Россия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳайкалтарошлари иштирок этмоқда. Улар 10 сентябрга қадар «Ватанпарвар» боғидаги майдонда ўз асарларини яратишади. Сўнгра ушбу санъат асарлари Самарқанд кўчаларини безатади.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, Самарқандга ШҲТ саммити ва халқаро кўргазмага тайёргарлик кўриш доирасида хорижлик рассомлар ҳам ташриф буюрганди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди