Тошкент аэропортида қалбаки Британия паспорти билан Лондонга учмоқчи бўлган 7 киши ушланди

Тошкентда қалбаки паспортлар билан Лондонга учмоқчи бўлган шахслар тўхтатиб қолинди, деб хабар беради ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 5 август куни Тошкент халқаро аэропортида йўловчилар орасида паспорт текшируви ўтказилаётган пайтда Тошкент—Лондон йўналиши бўйича навбатдаги HY-201 рейсига Буюк Британия фуқаролари паспортини тақдим этган етти нафар йўловчи рейсдан олиб чиқилган.

Текширув чоғида парвоздан тўхтатилган йўловчилар ўзини Афғонистон фуқаролари деб таништириб, Тожикистон ҳудудида бўлиб, Буюк Британия фуқароларининг қалбаки миллий паспортини ноқонуний равишда қўлга киритгани аниқланган. Улар Ўзбекистонни тарк этиш ниятида бўлган, бироқ «Тошкент» аэропорти иммиграция хизмати ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича ИИВ Тергов бўлими томонидан юқорида кўрсатилган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми «б» банди, 228-моддаси 3-қисми 25-223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистонга кириш) 2-қисми, «б,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Тошкентда қалбаки ҳужжат билан ўзбекистонликларни Умра зиёратига жўнатишни ваъда қилганлар ушланганди.

Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Жамият, Тошкент ш.13:14 | 6.10.22
Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади