Тошкент метросида вагон «свет»и ўчиб қолди — видео

Тошкент метрополитенининг «Чорсу» бекатидан «Тинчлик» бекатига ҳаракатланган поезд вагонида 16 август куни электр тизимида носозлик юзага келди. Метрополитен ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram / @daryo_live

Маълум қилинишича, соат 17:33 да кузатилган носозлик сабабли машинист белгиланган йўриқномага асосан ҳаракат тезлигини пасайтирган. «Тинчлик» бекатига кириб келган ва йўловчиларни шу бекатда қолдирган.

2 дақиқадан сўнг ортдан келган 31-сонли ҳаракат таркиби бекатдаги барча йўловчиларни «Беруний» бекатигача олиб борган. Ҳозирда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.

«Келтирилган ноқулайлик учун барча йўловчилардан узр сўраймиз», дейилади метрополитен хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитенининг Юнус Ражабий бекатидан Амир Темур хиёбонига ўтиш йўлидаги эскалатор 31 июль куни бир муддат ишламай қолганди. Метрополитен ахборот хизмати «Bugun.uz» эълон қилган видеога муносабат билдирган.

Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди