10:40 | 16.08.22 141

Тошкентда «ГАИ» тўхтатган машинадан қурол топилди — фото

Топилган қурол ва унинг ўқлари ички ишлар органига топширилган

Тошкент шаҳрида ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган автомобиль ичидан пневматик қурол топилди, деб хабар беради пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 14 август куни соат 22:00 ларда Учтепа туманида хизмат олиб борётган ЙПХ инспекторлари сафдор С.Қаҳҳров ва кичик сержант И.Хаджаев Лутфий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 36 ёшли Д.Р. бошқарувида бўлган «Лаcэтти» русумли автомобилни тўхтатилган. Машина холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, олд ўнг томон ўриндиқ остки қисмидан пневматик тўппонча, шунингдек, ўқлари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Д.Р. ҳамда аниқланган пневматик тўппонча ва ўқлари Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида тўппонча ва ўқларни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар ушланганди.