Тошкентда ўқувчи қизни «тупикка олиш»га уринган эркак 5 йилга қамалди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 2021 йил 10 ноябрь куни эркак мактабдан қайтаётган ўқувчи қизни берк кўчага олиб киришга урингани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Олий суд ахборот хизмати унга нисбатан қандай ҳукм ўқилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Nemolchi.uz».

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ички ишлар бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, у ИИБ раҳбарияти назоратига олинган. Тергов жараёнида эркак муқаддам бир неча бор судланган ва хавфли ресидивист деб тан олингани аниқланган. 2022 йил февраль ойида тергов якунига кўра иш Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судига ўтказилган.

Олий суд ахборот хизмати эркакка нисбатан 2022 йил 6 май куни ёпиқ суд мажлисида ҳукм чиқарилганини маълум қилди. С.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳукм чиқарилган. Унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси махсус тартибдаги колонияда ўташ шарти билан берилган.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи Ғ.Т. 2021 йил 3 июль куни бировнинг уйига бостириб кириб, икки аёлга оғир жароҳат етказгани ҳақида хабар берилганди. У хонадонга қуролланган ҳолда бостириб кириб, келинни бўғган.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди