Япония бош вазири мамлакат ҳеч қачон уруш қилмаслигига қасам ичди

Япония бош вазири Фумио Кисида ўз мамлакати урушда бошқа ҳеч қачон қатнашмаслигига ваъда берди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Сиёсатчининг нутқи мамлакат Иккинчи жаҳон уруши мағлубиятининг 77 йиллигини нишонлаётгани фонида янграган.

«Биз уруш даҳшатларини бошқа ҳеч қачон такрорламаймиз. Мен мазкур қатъий қасамёдга амал қилишда давом этаман. Тўқнашувлар ҳали ҳам тўхтовсиз давом этаётган дунёда Япония тинчликка фаол ҳисса қўшиш шиори остида турли муаммоларни ҳал қилиш учун қўлидан келганини қилади. Дунё дуч келаётган муаммолар фонида халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилади», — деган Кисида

Мазкур нутқ ортидан Япония Вазирлар маҳкамаси аъзолари Токиодаги Ясукуни маъбадига борган. У уруш давридаги 14 нафар япониялик етакчиларнинг хотирасини шарафлайди. Бу Хитой ва Жанубий Кореянинг норозилигига сабаб бўлган.

«Корея ҳукумати Япониянинг масъул халқини тарих билан юзма-юз келишга ва ўтмишдаги ҳаракати орқали самимий мулоҳаза юритишга чақиради», — деган Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэнбинь ҳам Япония ўз тарихи ҳақида чуқур ўйлаши кераклигини айтган.

«Ҳар қандай давлат бир вақтлар ўз ватани учун жонини фидо қилган инсонларга ҳурмат бажо келтириши табиий. Япония қўшнилари, жумладан, Хитой ва Жанубий Корея билан муносабатларини мустаҳкамлашда давом этади», — деган Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Хирокадзу Мацуно.

Эслатиб ўтамиз, Хитой АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикерининг Тайванга ташрифи фонида ҳарбий машғулотлар бошлаган. Маневрларда Тайван яқинига баллистик ракеталар учирилган. Уларр Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасига келиб тушган. Ҳолат юзасидан Токио дипломатик каналлар орқали норозилик билдирилган. Япония Хитойдан Тайван ҳудудидаги машғулотларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилган.

Аввалроқ Япония мудофаа харажатини икки бараварга оширмоқчилиги ва Япония ва АҚШ тарихдаги энг йирик қўшма машғулотларни ўтказиши маълум қилинган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди