Андижонда ободонлаштириш ходимлари 28 туп дарахтни кесиб ташлагани аниқланди — видео

Андижон вилояти ҳокимлиги Шаҳрихон туманида автомобиль йўли четидаги дарахтлар ноқонуний кесилгани айтилган видеога муносабат билдирди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, ҳолат Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъуллари томонидан жойига бориб ўрганилган. Ўрганиш давомида Шаҳрихон тумани «Қўрғонча» МФЙ ҳудудидан ўтган А373 Андижон—Тошкент автомагистраль йўлининг ўнг қирғоғида жойлашган арча манзарали қимматбаҳо дарахтларнинг 28 тупи тегишли тартибда рухсатнома олмасдан туман ободонлаштириш бошқармаси маъсул шахслари томонидан кесиб юборилгани аниқланган.

Мазкур ҳолатда «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун ва «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўсимлик дунёсига етказилган зарарни ундириш миқдорини ҳисоб-китоб қилинганда кўп миқдорда зарар етказилган.

Мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги назоратида ўрганилиб, қонуний баҳо бериш учун туман прокуратурасига юборилган.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудида юзлаб дарахтларнинг илдизи шикастлангани ва бунинг ортидан туман ҳокими ва прокурори ишдан олингани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек,  Сирдарёда дарахтлар таги бетонлаб ташлангани маълум бўлганди.

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди