БМТ бош котиби ва Эрдўғон Украинага боради

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котиби Антониу Гутерриш ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Украинага ташриф буюради. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Гутерриш 18 август куни Украина президенти Владимир Зеленский ва Туркия президенти билан Львовда учрашади, сўнгра 19 август, жума куни Одесса портига ташриф буюради. БМТ Бош котибининг Украинага ташрифи «дон келишуви», Запорожье атом электр станциясининг ўққа тутилиши, Еленовка тергов изоляторида асирга олинган украиналик аскарларнинг ўлдирилиши масаласини кўтаришдан иборат.

Шундан кейин Гутерриш координация марказининг қандай ишлаётганини кўриш учун Туркияга ташриф буюради.

Маълумот ўрнида, Эрдўғоннинг Украинага ташрифи ҳозирча Истанбулда маълум қилинмаган.

Аввалроқ БМТ Бош котиби тинчлик рамзи деб билган мамлакат номини айтганди. Шунингдек, БМТ бош котиби Украинага келганда ракеталар учирилганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади