Божхона органлари Ўзбекистонга ноқонуний сигаретлар оқимини қай тарзда тўхтатмоқда?

Божхоначилар жорий ҳафта давомида Ўзбекистоннинг уч вилояти: Наманган, Фарғона ҳамда Нукус шаҳарларида 200 миллион сўмдан ортиқ қийматга эга бўлган йирик миқдордаги ноқонуний сигареталар партиясини тўхтатишга муваффақ бўлди.

Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Улуғбек Қўсимов 2022 йил 25 июлда эфирга узатилган Мунусобат кўрсатувида божхона органларининг чегара-божхона постларида контрабанда олиб кирилишига қарши курашиш ҳақида сўз юритди.

«Бугунги кунда ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида бизнинг асосий йирик чегара божхона постларимизда ўрнатилган текшириш мажмуалари, яъни юк автомашиналари Ўзбекистон ҳудудига кириб-чиқиб кетаётганда товарлар алмашинуви ёки туширилишининг олдини олиш мақсадида рентген суратлари ёрдамида бир неча дақиқада сканердан ўтказилади.

Транзит транспорт воситалари кириш ва чиқиш жойларида сканердан ўтказилади, юкнинг жойлашуви, унинг ҳажми ўзгариши фактига низбатан таққослаш амалга оширилади. Бундан ташқари, автотарозиларнинг ахборот дастурларида мантиқий назорат мавжуд бўлиб, кириш ва чиқишдаги ҳар бир юкнинг оғирлиги бир-бири билан таққосланади ва агар шунда фарқ бўлган тақдирда, ходимга огоҳлантириш берилади. Буларнинг барчаси инсон омилисиз содир бўлади», — дейди Улуғбек Қўсимов.

Жаҳон амалиёти шуни кўрсатдики, божхона органлари мамлакатга олиб кирилаётган ноқонуний тамаки маҳсулотларининг 10% гача ушлаб тқолиши мумкин экан. Давлат чегарасини, шунингдек,ички бозорни ҳам назорат қилувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг саъй-ҳаракатларини ўзаро мувофиқлаштириш зарурдир.

Мутахассисларнинг фикрига қараганда, сигареталарнинг ноқонуний савдосига чек қўйиш орқали иқтисодиётимизни 150 млн.$ га оширишимиз мумкин экан.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди