Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди

Буюк Британиянинг «Thames Water» сув компанияси 24 августдан бошлаб мамлакатдаги қурғоқчилик туфайли ўзининг 14 миллион мижозига суғориш учун шланглардан фойдаланишни тақиқлади.

Фото: «Unsplash»

Мазкур маълумот компания сайтида эълон қилинган. Аввалроқ компания  аҳолини июнь ойидан бери ёмғирнинг йўқлиги ва иссиқлик сабабли сув таъминотида жиддий узилишлар кузатилишидан огоҳлантирганди.

«24-август, чоршанба кунидан бошлаб сув билан таъминловчи барча истеъмолчилар учун суғориш шлангларидан фойдаланишни тақиқлаймиз», дейилади хабарда.

Компания буни яқин ойларда кам ёғингарчилик кутилаётгани билан изоҳламоқда.

«Қурғоқчилик юқори бўлган июль ойидан сўнг ва охирги 12 ойнинг 10 тасида ёғингарчилик кам бўлгани сабабли, дарёларимиз ва сув омборларимиз меъёрий даражадан анча паст», дейилади мурожаатда.

Таъкидалнишича, тақақиқ сув таъминотига уланган шланглардан фойдаланишга тегишли.

«Thames Water» — Лондон ва Англия жанубидаги унинг атрофидаги туманларда сув ва оқава сув хизматларини кўрсатувчи Британия компанияси. Компания Британиядаги 14 миллионга яқин истеъмолчиларга хизмат кўрсатади.

Аввалроқ Британияда дўконларда сув сотиб олишга чеклов қўйилган, Испанияда расмийлардан энергияни тежаш учун бўйинбоғ тақмаслик сўралган, Германияда аҳолига газни тежаш учун кўлларда сузиш тавсия қилинган. Германия президенти саройи электрни тежаш учун ёритгичлардан узилиши маълум қилинган. Шунингдек, Японияда энергияни тежаш режими жорий этилган. Францияда эса эшик очиқ ҳолда кондиционер ёққанларга жарима белгиланганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди