Буюк Британияда «ақлли қамоқхона» очилади — фото

Буюк Британия ҳукумати 2025 йилда Фулл Саттонеда «ақлли қамоқхона» очилишини эълон қилди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Фото: «Unsplash»

Муассаса қуёш панелларидан электр энергияси олади, маҳкумларга эса планшет ва ноутбуклар тарқатилади. «Kier» қурилиш фирмаси 2022 йил куздаёқ 400 миллион фунт стерлинглик (484 760 000 доллар) мос объектларни қуришни бошлайди. Ҳукуматнинг таъкидлашича, янги муассаса Британиядаги энг қиммат қамоқхона бўлиб, жиноятчиликни камайтириш ва жамоатчиликни ҳимоя қилиш учун энг сўнгги ақлли технологиялар билан лойиҳалаштирилади.

Маҳкумлар тарқатилган гаджетларда интернетдан фойдаланишга рухсат берилмайди ва турли хил ҳимоя воситалари билан жиҳозланади. Маҳкумлар ўқув курсларини ноутбук ва планшетларда ўташлари мумкин бўлади. Ҳукумат режалаштирганидек, бу уларга янги касбларни ўрганиш, озодликка чиққандан кейин иш топиш имконини беради.

Бундан ташқари, маҳкумлар гаджетлар орқали қамоқхона шифокори қабулига ёзилиши, кутубхонадан китоб олиш учун ариза бериш, қанча кредит борлигини билиш, оиласига қўнғироқ қилиш имкониятига эга бўлади. Енгил жиноят содир этган шахсларгина жазони ўташ учун янги қамоқхонага жойлаштиради.

Фото: «Kier»
Фото: «Kier»
Фото: «BAV media»

Аввалроқ АҚШ хавфли маҳбуслар сақланадиган қамоқхонада махфий суд зали қуриши маълум қилинганди. Шунингдек, Исроилдаги қамоқхонадан 6 нафар фаластинлик туннель орқали қочиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди