Жанубий Корея собиқ президентининг уйида пичоқ кўтарган эркак ушланди

Жанубий Корея собиқ президенти Мун Чжэ Иннинг уйида яккахон норозилик ўтказган, сўнг сиёсатчининг ёрдамчиси ва бошқа одамларга пичоқ билан таҳдид қилган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «Yonhap» хабар берди.

Фото: «AP»

Полиция маълумотларига кўра, 15 август куни собиқ президент рафиқаси билан маҳалла атрофида сайр қилиш учун уйдан чиқиб кетганида, эркак Мун Чже Иннинг ёрдамчисини пичоқ билан қўрқитган. Сиёсатчи ва унинг рафиқасига эса оғзаки таҳдид қилган.

Қайд этилишича, собиқ президент нафақага чиққанидан кейин унинг уйи атрофида норозилик намойишлари бошланган. Бундан ташқари, Мун Чже Ин май ойи охирида расман тўрт фаолни, жумладан, маҳбусни ҳақорат ва таҳдидларда айблаган.

Аввалроқ дунё тарихидаги «энг машҳур» сиёсий қотиллик ва суиқасдлар ҳақида маълумот берилганди. Шунингдек, АҚШнинг 2 президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган йигит ушлангани маълум қилинган.

Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди