Жиззахда холаси томонидан калтакланган 3 ёшли қиз вафот этди

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида Туркияга ишлаш учун кетган аёлнинг 3 ёшли қизи холаси томонидан калтаклангани, оқибатда у вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур ҳолатни «Bugun.uz»га тасдиқлади.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Пахтакор туманининг «Тошкент» маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Ю. тегишли ҳужжатларсиз 2020 йилда ўз қарамоғига топширилган қариндоши А.Қ.нинг фарзанди Ш.Қ.га қасддан оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда 3 ёшли Ш.Қ. ўзига келмасдан, 13 август куни шифохонада вафот этган.

Айни вақтда Д.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) тегишли қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суд ажримига кўра қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

«Жиноят ишлари бўйича вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, терговнинг бориши устидан вилоят прокурори томонидан алоҳида назорат ўрнатилган», — дейилади идора маълумотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида аёл болани шафқатсизларча калтаклагани акс этган видео тарқалганди.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди