Одамдан итга маймунчечак юқиш ҳолати аниқланди

Франция пойтахти Парижда одамдан итга маймунчечак вирусини юқтиришнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда «The Washington Post» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Шу сабабли АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари инфекцияга мойил бўлган ҳайвонлар қаторига итларни ҳам киритган. Маймунчечак одатда одамдан одамга юқумли тошма ёки биологик суюқлик орқали юқади. Мутахассислар вируснинг дунё бўйлаб тарқалишига йигит ва эркакларнинг жинсий алоқада бўлганини сабаб қилиб келтирган.

Вирус ҳайвонда уй эгаларининг касалликка чалинишидан 12 кун ўтгач аниқланган. Итнинг тери ва шиллиқ пардаларида жароҳатлар, қорин бўшлиғида пуфаклар (маймунчечакнинг асосий аломати) ва яра борлиги аниқланган. Тадқиқотчиларнинг айтишича, ит бир-бири билан муносабатда бўлган икки эркакка тегишли.

Аввалроқ Осиёда аёл киши маймунчечакка чалингани ва маймунчечакнинг учта асосий аломати маълум қилинганди. ЖССТ маймунчечак болалар орасида аниқланаётганидан огоҳлантирганди, кимлар касалликка чалинишга мойиллиги айтилган.

Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида
Жамият19:19 | 27.9.22
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида