Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди

Ўзбекистонда 20222 йилнинг биринчи ярим йиллигида 41 нафар судья ваколати муддатидан олдин тугатилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар берди «Bugun.uz» мухбири.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 2022 йил ярим йилигида Судьялар олий кенгаши томонидан жами 41 нафар судъянинг ваколати муддати илгари тугатилган.

Шундан:

  • Ўз аризасига асосан лавозимидан озод этилган судъялар сони 21 нафар;
  • Аризаси ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун 12 нафар;
  • Одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги;
  • Суд ишини ташкил этишда бепарволик ва интизомсизликка йўл қўйгани учун 1 нафар;
  • Қасамёдни бузганлиги сабабли 3 нафарни ташкил қилади.

Бундан ташқари, 227 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилди. 2021 йилда ваколат муддати тугаган 12 нафар судья навбатдаги муддатга нолойиқ деб топилган бўлса, 2022 йилда 6 нафарни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий суд раиси Козим Комилов судлар 2016 йилгача бўлган даврга нисбатан очиқ ва мустақил эканини айтганди. Шунингдек, Қорақалпоғистон ва Хоразмда суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича оммавий қабуллар ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, судьяларни лавозимига тайинлаш борасида ошкоралик тизими яратилиши ҳақида айтилган.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади