Ўзбекистонда президентдан рухсат сўрамасдан Умра зиёратини амалга оширган ҳоким борлиги маълум бўлди

Самарқанднинг илк ҳокими Пўлат Мажидович Абдураҳмонов ўз тақдиридаги ноёб бир воқеа билан бўлишди. У Каримберди Тўрамурод YouTube каналига берган интервьюсида мустақиллик йилларида қандай қилиб Умра зиёратига бориб келгани ҳақидаги воқеани айтиб берди.

Кадр: YouTube

Пўлат Абдураҳмонов Самарқанд вилоятининг 1991-1995 йиллардаги биринчи ҳокими ҳисобланади. У ўзнинг Австриядаги дўсти билан Маккага боргани ҳақида ҳикоя қилади.

«Бир воқеани айтиб бераман. Мен дам олишга кетябман. 20 кун ўтгандан кейин яқин дўстимиз бўларди, Доктор Закирий деган. Бизнесмен, тоза одам, намозхон. Ўзи араб, лекин Австрияда яшаб келган. Энди, юлдузимиз юлдузимизга тўғри келдими, (билмадим), (бир куни) келди-да, айтдики ‘Пўлат Мажидович, мен сизни Маккага олиб боришим керак, Каъбага олиб боришим керак’.

— Нега?! Мен бора олмайман. Визам йўқ, ҳеч қанақа рухсат йўқ, у ерга бориб келишга пулим ҳам йўқ, дедим. (Ўша пайт) СК КПССни санаториясида дам оляпмиз.

— Ҳаммасини ҳал қиламан. Жидданинг ҳокими менинг яқин дўстим. У киши мана сизга таклифнома юборди, деди.

Энди у пайтлар Самарқандда кўп яхши ишлар қилаётган эдик-да, мана масалан, бир йилнинг ичида 1,5 мингта масжид очдик. 1,5 мингта масжид! Йўқ эди-да. Одамлар намоз ўқий бошлади, ва ҳоказо. Кейин мен айтдим: ‘Йўқ, бўлмайди…ʼ, мен биламан-да буни нима билан тугашини. Ҳай, ишдан кетиш бир нарса, лекин буёғи ҳам бор-да. Кейин, хояйка (аёлим) деди: «Ишдан кетсак, кетайлик. (Лекин) бир бориб келайлик» (кулади). Борсам, визалар тайёр. Жидданинг ҳокими самолётини юборди. Энди бизни Венадан олиб кетди. Бориб умра қилдик. Ҳамма маросимларни ўтказдик. Кейин, қайтиб келдик. Бизнинг шогирдларимиз ‘Пўлат Мажидович, нима қилдингиз, нима қилиб қўйдингиз?’, энди улар ўзининг лавозимидан қўрқяпти-да, мен кетсам, уларам кетади.

Ислом Абдуғаниевич ҳоким сайлашга келяптилар. Энди у кишига ҳамма гап етиб борган. У киши 12 қаватга чиқишни айтдилар. Мен 4 қаватда ўтирибман. Шунда, кўнглимдан ўтди: ‘Тамом…’. Лекин, биласизми қанақадир енгиллик, ҳеч нарсадан хавотир йўқ (эди шу онда). Ана шу (хотиржмалик) сақлаб қолди, менимча.

— Сенга учта савол, деди. Энди мен биламан, энг тўғри йўл — тўғрисини айтиш. Биринчи савол: қаерга бориб келдинг, (мен сўрамай кетгандим-ку, ахир) , тўғрисини айтдим. Иккинчи савол: Нима учун Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан учрашдинг (собиқ муфтий). У киши билан биз жуда яқин эдик-да. Қуръонни олиб келишда бирга бўлгандим. У киши бу пайтда қувғинда (ҳижратда) эди. У киши таклиф қилди бирга ўтириб ош едик. Бориб бирга намоз ўқидик. Энди (Каримов) ҳаммасини айтяпти, нега учрашдинг?!

Учинчи савол: нега Муҳаммад Солиҳ билан юрдинг? Мен айтдим, нега юрмас эканман? У чиқиб сизни диктатор деса, мен чиқиб ундай эмас, бундай дейман, дедим. (Каримов) индамади.

Чиқиб машинага ўтирдик. Тўғри ОБКОМга, деди. Каримов дарҳол минбарга чиқди-да, ‘Шу одам (ҳоким) бўлади’, деди.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео