Қарши давлат университетида яна қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилгани аниқланди

Қашқадарё вилоятидаги Қарши давлат университетида яна қимматбаҳо дарахтларнинг ноқонуний кесилишига йўл қўйилмоқда. Бу ҳақда Telegram’даги «Ekologuz» канали хабар берди.

Фото: Telegram / «Ekologuz»

Маълум қилинишича, университет маъмуриятининг дарахтларни кесиш борасидаги мурожаатларига учинчи марта Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан рад жавоби берилган. Лекин барибир дарахтлар кесиб ташланган.

Қарши давлат университетида қимматбаҳо дарахтларнинг  кесилишига йўл қўйиб берилаётган ҳолатини тўхтатилишини ва Ўзбекистон қонунлари, Президентимиз томонидан ‘Яшил маконʼ лойиҳаси доирасида қабул қилгани фармонида кўрсатилган ҳар бир банд бўйича экология инспекторлари ва университет мансабдорларини хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофааза қилиш бошқармаси ҳолатга расмий муносабат билдириб, ҳозирда ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Бошқарма ўрганиш якунлари бўйича қўшимча ахборот берилишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь охирларида Қарши давлат университетида 38 туп дарахт ноқонуний кесиб ташлангани маълум бўлганди. Мазкур қонунбузарлик ҳолати бўйича ўсимлик дунёсига етказилган зарар 267 миллион 543 минг сўм миқдорида ҳисобланган. Ҳодисага оид материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган эди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги