Қашқадарёда учрашувга чиққан йигит қизнинг синфдошлари томонидан уриб ўлдирилди — видео

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 22 ёшли йигит икки киши томонидан калтакланиши оқибатида вафот этгани тўғрисида хабар берилганди. «Milliy» телеканалининг «Миллар» дастурида маълум қилинишича, марҳум қизнинг синфдошлари томонидан калтакланган бўлган.

Кадр: Telegram

Аниқланишича, марҳум йигит 12 августга ўтар кечаси унаштирилган қизи билан учрашиш учун ярим тунда қўшни қишлоққа борган.

«Учрашувдан чиқдик, кетаётганимизда орқамиздан қизнинг синфдошлари ъҳақ берасизларʼ деб қувишди. Машинада олдимизни тўсишди. Биз ўтирган автомобилни орқа фарасини тепиб синдиришган эди. Кейин жанжаллашиб кетишди…», — дейди йигитнинг ўртоқларидан бири.

Вилоят ИИБга кўра, ҳолат юзасидан ҳозирда икки нафар гумонланувчи қўлга олинган. Воқеага гувоҳ бўлганларнинг айтишича, марҳумни 20 га яқин йигитлар калтаклаган.

«Бола ҳушидан кетганидан кейин ҳам 15—20 киши бўлиб тепишган. Жигар, юрак, ўпкани эзиб ташлашган. Икки кишини ушлашибди, қолганларчи?», — дея таъкидлайди «Ғаллабек» МФЙ оқсоқоли Ғулом Маматов.

Жанжал иштирокчиларининг аксарияти 2004 йилда туғилган йигитлар бўлиб, уларнинг кўп қисми марҳум унаштирилган қизнинг синфдошлари экани айтилмоқда.

«Нима учун икки киши қамаляпти? Кўпчилик гуруҳ бўлиб урган боламни. Қонуний чора кўришларингни сўрайман», — дейди марҳумнинг отаси.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 23 ёшли спортчи йигитнинг жасади сувдан топилгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берганди. Вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси эса йигитнинг спортчи эмаслиги маълум қилган.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди