Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистонга отларни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган йигитни ушлади

Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистонга умумий қиймати 1 миллион сомлик от ва қорамолларни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганларни анқилади. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: «Turmush.kg»

Аниқланишича, Ақси туманининг Жетиген ҳудудида чегарачилар Ўзбекистонга 7 та отни ноқонуний равишда ҳайдаб ўтмоқчи бўлган 29 ёшли А.Э’ни қўлга олган. Кейинроқ Чаласарт массивида 7 бош қорамолни олиб ўтмоқчи бўлган Жани-Айил қишлоғида яшовчи 39 ёшли Н.У. ушланган.

Талас вилоятининг Ўғуз-Ашу массивида 44 ёшли Т.Т. бошқарувидаги «DAF» русумли юк машинаси қўлга олинган. Машинада 14 бош қорамол топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, от ва қорамоллар нархи 1 миллион сомдан ортиқни ташкил қилган.

Барча ҳолларда ҳужжатлар расмийлаштирилгач, қўлга олинганлар қўшимча тергов ўтказиш учун ваколатли органлар ходимларига топширилган.

Аввалроқ Қирғизистондан Ўзбекистонга 34 бош қорамолни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланганди. Шунингдек, Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистондан ноқонуний товарлар олиб кирилаётганини аниқлаганди.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди