«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Феруза Эшматова ва комиссия аъзолари 16 август куни Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари бўйича айбланувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокатлар билан учрашди. Бу ҳақда Омбудсман ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Омбудсман ахборот хизмати

Таъкидланишича, ўзаро суҳбат давомида адвокатларга Комиссия, унинг ташкил этилиш асослари, фаолияти ва шу кунга қадар амалга оширилган ишлар бўйича қисқача тушунтиришлар берилган.

Шунингдек, Қорақалпоғистондаги воқеа ва ҳолатлар бўйича олиб борилаётган тергов ҳаракатлари ҳақида адвокатларнинг фикрлари ўрганилган. Хусусан, тергов ҳибсхонасида ҳимояси остидаги шахслар билан учрашиш бўйича тўсқинлик қилиш, ушлаб турилган шахсларга яқин қариндошлари томонидан йўқловлар киритиш ҳолатлари, тергов ҳаракатлари давомида қийноққа йўл қўйиш ҳолатлари бўйича ҳимоя остидагилар хусусида маълумот олинган.

Бундан ташқари, тергов хоналарининг видео кузатув камералари билан таъминланганлиги ва адвокатларнинг видеоёзувларни сўраб олиш ҳуқуқидан фойдаланганликлари бўйича маълумот олинган. Шу куннинг ўзида Комиссия штабига келган 20 нафарга яқин фуқаронинг мурожаатлари қабул қилинган.

Фото: Facebook / Alisher Kadirov

«Миллий тикланиш» партияси раиси ва Комиссия аъзоси Алишер Қодировнинг Telegram каналида ёзишича, ўхшаш мавзуларда суриштирувлар АҚШ, Қозоғистон, Шри-Ланка, Мянма каби давлатларда ҳам узоқ вақт олиб борилган ва айримларида давом этмоқда, бу жуда табиий ва тўғри.

«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган. Қолган қисм билан тергов якунланмади.

Провокация қилманг, суриштирувга халақит берманг», деб ёзади Қодиров.

Аввалроқ Қорақалпоғистон бўйича комиссия Миллий гвардия махсус базасида ўрганиш ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Жамият, Тошкент ш.13:14 | 6.10.22
Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади