Шавкат Мирзиёевнинг Масжидун Набавийда қилган зиёрати — суратларда

Шавкат Мирзиёев 17 август куни Мадинада бўлиб, Масжидун Набавийни зиёрат қилгани ҳақида хабар берилганди. Президент матбуот хизмати зиёрат тафсилотларини эълон қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Президент ушбу масжидга келиб, Ҳужраи саодатга тавозе билан кирган, Муҳаммад алайҳиссаломга салавот ва саломлар айтган. Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо қилинган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейи билан ҳам танишди. Музей кенг қамровли иккита мавзуни ўзида акс эттирган. Биринчиси, Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаёт ва фаолиятлари, иккинчиси, ислом маданияти ва илм-фанининг шаклланиши, унинг ижтимоий-маънавий ҳаётга таъсири. Булар ҳақда кўргазмали экспонатлар ва визуал технологиялар воситасида, бир неча хорижий тилларда маълумот берилади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент музейни кўздан кечириш асносида саудиялик олимлар билан дин тарихи, ўзбек ва араб халқларини боғловчи ришталар ҳақида фикр алмашган. Доктор шайх Носир Заҳроний музейдаги маълумотлар Имом Бухорий ва Имом Термизий асарларидан олинганини айтган.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда бу улуғ алломалар номи билан илмий марказлар ташкил қилингани, ислом маданияти обидалари асраб-авайланаётганини таъкидлаб, олимларни мамлакатга таклиф қилган. Давлат раҳбари Мадинани зиёрат қилиб юрган ватандошлар билан ҳам суҳбатлашган. Шундан сўнг Жидда шаҳрига жўнаб кетилган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, Мадина ислом тарихидаги энг муҳим шаҳарлардан бири. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) 622 йилда бу ерга кўчиб келган. Қуръони каримнинг энг катта суралари шу ерда нозил бўлган. Масжидун Набавий пайғамбаримизнинг уйи атрофида қурилган улкан масжиддир. Бу ерда Расулуллоҳнинг ҳамда буюк саҳобалар – Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттобнинг қабрлари бор. Юксак ҳурмат юзасидан бу жой «Ҳужраи саодат» деб аталади.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 17 август куни тонгда давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетганди. Президент Тошкент вақти билан 16:10 да Мадинаи Мунавварага етиб борган. Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифининг биринчи манзили сифатида муқаддас Мадина шаҳрига боргач, у ердаги Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиб, Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди