Тўрақўрғон ИЭС иши тўхтатилгани юзасидан қўшимча маълумот берилди

Тўрақўрғон электр станциясининг иши мажбурий фавқулодда тўхтатилганди. Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирда Наманган вилоятидаги магистраль газ қувурида юзага келган носозлик махсус бригада томонидан бартараф этилмоқда.

Фото: Sputnik

Таъкидланишича, мазкур таъмирлаш ишлари бугун, соат 18:00 га қадар якунланиши кўзда тутилган. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қисқа фурсатда ишга туширилиб, электр энергиясини узата бошлайди.

«Ҳозирги пайтда йўқотилган қувватни тиклаш учун Тошкент, Янги Ангрен, Сирдарё ИЭСлари ҳамда Чорвоқ гидроэлектр станциясидаги захира энергоблоклар ишга туширилган», — дейилади хабарда.

Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги «Ўзтрангаз» акциядорлик жамиятига қарашли газ қувурининг магистрал линиясига номаълум шахслар шикаст етказгани сабаб бўлганини маълум қилганди.

Аввалроқ Ўзбекистондаги иссиқлик электр станциялари 2021 йилга нисбатан кам қувватда ишлаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди