Тошкентда 18 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчасидаги кўприк устида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида маълумот берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 16 август куни соат 17:45 ларда Бунёдкор шох кўчасида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган бир қанча транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида 2022 йилнинг 6 ойи давомида 400 дан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши оқибатида 36 киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди. 18–32 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар энг кўп — 232 та ЙТҲ содир этган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил давомида 10 001 та йўл транспорт-ҳодисаси содир этилган бўлиб, бунинг оқибатида 2426 киши ҳалок бўлган.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди