Тошкентда 4 та янги автобус йўналиши ташкил этилди

Тошкент шаҳрида аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида 16 августдан бошлаб 4 та янги автобус йўналиши ташкил этилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, янги йўналишлар Президентнинг 2022 йил 2 февралдаги «Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга асосан ташкил этилмоқда.

20-сонли Ибн Сино 1-мавзеси—Гулобод кўчаси: йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда Ибн Сино 1-мавзесидан Белтепа, Зангиота, Жарариқ, Кўксарой, Ипакчи 2-тор, Ипакчи, Қўрғонча, Оқсой, Кўкча Дарвоза, Лайлитоғон, Гулобод кўчалари орқали Гулобод кўчасига қадар соат 06:00 дан 21:30 гача ҳаракатланиши белгиланган.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар жамиятнинг «18-Автобус саройи» филиалига бириктирилган. Йўналишдаги жадваллар сони «Isuzu» русумли автобуслар асосида иш кунларига 4 та, шанба кунларига 3 та, якшанба кунларига 2 та этиб белгиланган.

139-сонли Бирлик мавзеси—Чилонзор метроси: йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда «Бирлик» мавзесидан Кўркам, Кўкча Дарвоза, Назарбек, Журжоний, Фарҳод, Кичик ҳалқа йўли кўчалари орқали «Чилонзор» метросига қадар, қайтиш йўналишида «Чилонзор» метросидан Кичик ҳалқа йўли, Фарҳод, Журжоний, Учтепа кўчалари орқали «Бирлик» мавзеси»гача.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар жамиятнинг «4-Автобус саройи» филиалига бириктирилган. Йўналишдаги жадваллар сони «Isuzu» русумли автобуслар асосида иш ва шанба кунларига 3 та, якшанба кунларига 2 та этиб белгиланган.

52-сонли «Учувчилар шаҳарчаси»—«Тошкент» вокзали: йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда «Учувчилар шаҳарчаси»дан «Учувчилар», С.Толипов 1-тор, Қумариқ, Г.Алиев, Темирйўлчилар, Сарикўл, Туркистон кўчалари орқали, «Тошкент» вокзалига қадар, қайтиш йўналишида «Тошкент» вокзали бекатидан Туркистон, Сарикўл, Темирйўлчилар, Г.Алиев, Қумариқ, С.Толипов 1-тор, Учувчилар кўчалари орқали «Учувчилар шаҳарчаси» бекатига қадар.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар жамиятнинг «2-Автобус саройи» филиалига бириктирилган. Йўналишдаги жадваллар сони «Isuzu» русумли автобуслар асосида иш кунларига 3 та, шанба кунларига 2 та, якшанба кунларига 1 та этиб белгиланган.

138-сонли «Шифокорлар шаҳарчаси»—«Беруний» метроси: йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда «Шифокорлар шаҳарчаси»дан Қамарнисо, Шифокорлар, Фаробий, Пахтачи, Зафаробод, Кичик ҳалқа йўли, Фаробий кўчалари орқали «Беруний» метросига қадар, Беруний, Кичик ҳалқа йўли, Зафаробод, Пахтачи, Шифокорлар, Қамарнисо кўчалари орқали «Шифокорлар шаҳарчаси»га қадар.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар жамиятнинг «18-Автобус саройи» филиалига бириктирилган. Йўналишдаги жадваллар сони «Isuzu» русумли автобуслар асосида иш кунларига 3 та, шанба ва якшанба кунларига 2 та этиб белгиланган.

Бундан олдин Тошкентда «Янги Ўзбекистон» боғига янги автобус йўналиши йўлга қўйилиши, Ўзбекистонда 310 та янги автобус йўналиши ташкил этилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонни жамоат транспорт билан тўлиқ қамраб олиш учун қанча автобус кераклиги маълум бўлганди.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади