Тошкентда дўкон сотувчисини 537,2 млн сўмга чув туширган шахс ушланди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида тадбиркорнинг 537,2 миллион сўмини ўзлаштирган шахс ушланди, деб хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда Б.Э. исмли шахс апрель ойида «С» МЧЖга қарашли дўкон сотувчисининг ишончига кириб, хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 537,2 миллион сўмлик 111 дона «Everel W1870» номли иситиш қозонларини 10 кун муддат ичида тўлаб бериш шарти билан олиб кетиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада фолбин аёлнинг 4,5 млн сўмлик тилласи ва 50 минг сўм пулини олиб кетгани, Тошкент вилоятида 2,3 млрд сўмлик «объём» олиб бермоқчи бўлган эркак ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди