Тошкентда қатор автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди

Тошкент шаҳар Алишер Навоий шоҳ кўчасида олиб борилаётган йўл қурилиши ишлари сабабли, ушбу кўчанинг Хадра майдони — Фурқат кўчасидан Чорсу майдони — Беруний ва Самарқанд дарвоза кўчалари билан кесишмасигача бўлган қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати

Шу муносабат билан 17 август кунидан бошлаб:

  • 8Т, 23, 73, 109, 120, 123 ва 188-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Зарқайнар кўчаси орқали «Чорсу метроси» сўнгги бекатигача икки тарафлама;
  • 42-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Сақичмон, Лайтитўғон кўчалари орқали «Гулобод кўчаси» сўнгги бекатигача икки тарафлама;
  • 5-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Беруний, Лайтитўғон кўчалари орқали «Гулобод кўчаси» сўнгги бекатигача икки тарафлама;
  • 32, 47, 81, 103 ва 126-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Фурқат, Ислом Каримов, Қоратош, Самарқанд Дарвоза, Беруний, Лайтитўғон кўчалари орқали «Гулобод кўчаси» сўнгги бекатигача икки тарафлама;
  • 56 ва 84-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бунёдкор шоҳ, Қоратош, Самарқанд Дарвоза, Беруний, Лайтитўғон кўчалари орқали «Гулобод кўчаси» сўнгги бекатигача икки тарафлама;
  • 11, 100 ва 118-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Фурқат, Ислом Каримов, Қоратош, Самарқанд Дарвоза, Беруний кўчалари орқали икки тарафлама;
  • 44, 68, 89 ва 115-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Алишер Навоий, Фурқат, Ислом Каримов, Қоратош, Самарқанд Дарвоза, Беруний, Лайтитўғон кўчалари орқали «Гулобод кўчаси» сўнгги бекатигача икки тарафлама;
  • 28, 29, 35, 64, 65-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Алишер Навоий, Фурқат, Ислом Каримов, Қоратош, Самарқанд Дарвоза, Беруний кўчалари орқали икки тарафлама;
  • 46, 53 ва 91-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Алишер Навоий, Фурқат, Ислом Каримов, Қоратош, Кўкча Дарвоза кўчалари орқали икки тарафлама;
  • 17-сонли автобус йўналишининг ҳаракати Алишер Навоий, Себзор, Абдулла Қодирий кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир тарафлама («Чорсу савдо маркази» сўнгги бекатигача бормаган ҳолда);
  • 43-сонли автобус йўналишининг ҳаракати Алишер Навоий, Фурқат, Ислом Каримов, Қоратош, Самарқанд дарвоза кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир тарафлама;
  • 196-сонли автобус йўналишининг ҳаракати Фурқат кўчасидан Олмазор, Алишер Навоий, Фурқат, Ислом Каримов, Фурқат кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир тарафлама («Гулобод кўчаси» сўнгги бекатигача бормаган ҳолда);
  • 27 ва 146-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Кўкча дарвоза кўчасидан Беруний, Самарқанд Дарвоза, Қоратош кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир тарафлама ташкил этилган.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида 16 августдан бошлаб 4 та янги автобус йўналиши ташкил этилганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади