Тошкентда ШҲТ давлатлари Хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашади

Тошкентда 19 август куни ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг 17-йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Telegram’даги «Nigoh» канали хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Қайд этилишича, тадбир Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида ўтказилиб, Самарқандда бўлиб ўтадиган давлат раҳбарлари кенгашига тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади.

Йиғилишда ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари, шунингдек, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Котибияти ва Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этади.

Кун тартибига мувофиқ халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, жумладан, терроризм, экстремизм, қурол ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.

«Тадбир доирасида ҳамкор давлатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилишлари 2004 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва кўп томонлама ҳамкорликнинг мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат механизми ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 29 июль куни Тошкентда Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтганди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди