Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди

Хитойнинг бир қатор минтақаларида ғайритабиий иссиқ об-ҳаво ва ўта юқори ҳарорат давомийлиги бўйича рекорд ўрнатилди. Бу ҳақда «China daily» хабар берди.

Фото: «The Guardian»

Мамлакатда 1961 йилдан буён мунтазам метеорологик кузатувлар олиб борилаётган бутун давр учун рекорд қайд этилган. «Комплекс тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, Хитойда юқори ҳарорат ва жазирама тўлқинлар билан кечадиган ушбу минтақавий ҳодисанинг давомийлиги ошиб, интенсивлиги ортади», дейилади хабарида.

Қайд этилишича, 15 август ҳолатига кўра ғайритабиий иссиқ кетма-кет 64 кун давом этмоқда, аввалги рекорд 2013 йилда 62 кун бўлган. Метеорологларнинг маълумотлари 35 даражадан юқори ҳароратни қайд этган 1680 та метеорологик станция ва 37 даражадан юқори ҳароратни аниқлаган 1426 та станция маълумотларига асосланади.

Шу билан бирга, 262 та станцияда 40 даражадан юқори ҳарорат қайд этилган, бу ҳам рекорд ҳисобланади. Чунки 2013 йилда 187 та, 2017 йилда эса 133 та шундай станция мавжуд бўлган. Шундай қилиб, Хубей провинциясидаги Чжушань станциясида ҳарорат 44,6 даража, Чунциннинг турли туманларида 44 дан 44,5 даражагача, Хэбэй провинциясининг Лингшоу туманида 44,2 даража, Юньнань провинцияси Яньцин шаҳрида 44 даража иссиқ қайд этилган.

1 июндан 15 августгача бўлган даврда мамлакаь бўйича юқори ҳароратли кунларнинг ўртача сони 12 кунни ташкил этган, бу аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмаган йиллардаги шу даврга нисбатан 5,1 кунга кўпдир. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида жазирама яна камида 7-10 кун давом этиши айтилмоқда. Хитойда жазирама сабаб огоҳлантиришнинг энг юқори, яъни қизил даражаси эълон қилган.

Аввалроқ Британияда ҳарорат 32 йиллик рекордни янгилагани ва Португалияда жазирама туфайли мингдан ортиқ одам вафот этгани маълум қилинган. Испанияда эса жазирама иссиқдан салкам 240 нафар одам ўлган.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди