Хоразмдан Тошкентга келиб чиқиши номаълум гўшт маҳсулотларини олиб кетаётган «Cobalt» тўхтатиб қолинди

Навоийдаги йўл-патруль масканида келиб чиқиши номаълум гўшт маҳсулотларини олиб кетаётган «Cobalt» автомобили тўхтатиб қолинди, деб хабар берди ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти.

Фото: ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти

Маълум қилинишича, Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари ҳамкорлигида Кармана туманида жойлашган «Самарқанд» ЙПХ масканида рейд тадбирлари ўтказилган.

Тадбирда Хоразм—Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 44 ёшли Р.М. бошқарувидаги «Cobalt» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилган. Текширув давомида автомобилда жами 16 та қопда тахминан 650 килограмм оғирлигидаги ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётгани аниқланган.

Фото: ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти

Ушбу гўшт маҳсулотларининг сифатини текшириш, истеъмолга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига қарашли ташхис марказига топширилган.

Аввалроқ Қашқадарёдан Тошкентга қарийб 500 килограмм ноқонуний гўшт олиб кетаётган «Cobalt» тўхтатиб қолинганди. Ҳайдовчи ушбу гўшт маҳсулотларини Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб кетаётганини маълум қилган, бироқ ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмаган.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди