Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди

Украина президенти Владимир Зеленский аннекция қилинган Қрим аҳолисини ярим оролдаги портлашлар фонида Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Президенти 16 август куни кечки видеомурожаатида бу бўйича гапирган.

«Биз ҳар куни ва ҳар туни вақтинча босиб олинган ҳудудда портлашлар содир бўлгани ҳақида янги хабарларни оламиз. Мен ҳозир Қримдаги, Донбасс ва Харьков вилоятининг босиб олинган ҳудудларидаги барча халқимиздан жуда эҳтиёт бўлишни сўрайман. Илтимос, Россия армиясининг ҳарбий объектларига ва улар ўқ-дорилар, жиҳозларни сақлайдиган жойларга яқинлашманг», — деган президент.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, аннекция қилинган ҳудуддаги портлашлар «турлича бўлиши мумкин». У Россия қўшинларининг украиналикларни «йўқ қилиш» қобилияти қанчалик кам бўлса, Украина ҳудудлари озод этилиши билан уруш шунчалик тезроқ тугашини айтган. Унинг сўзларига кўра, русларнинг Қримдан оммавий равишда чиқиб кетиши уларнинг ярим оролга тегишли эмаслигини тушунишларини исботлайди.

Аввалроқ Зеленский Украинадаги урушни тезроқ тугатиш нимага боғлиқлигини айтганди. Шунингдек, Зеленский Путинга таъсир ўтказишнинг ягона йўлини маълум қилган.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади