Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди

«Толибон» Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга қарши курашиш ниятига қарамай, улар ҳокимият тепасига келганидан сўнг Марказий Осиё мамлакатларига гиёҳванд моддалар оқими сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «BBC»

Маълумот Россия Ташқи ишлар вазирлигининг янги чақириқлар ва таҳдидлар департаменти директори Владимир Тарабрин томонидан эълон қилинган.

«‘Толибон’ 2021 йил августда ҳокимиятга келганидан бери ҳаракат гиёҳвандликка қарши кураш режасини эълон қилган. 2022 йил 3 апрелда янги ҳокимият органлари кўкнори етиштириш, барча турдаги гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ва унинг савдоси тақиқланганини эълон қилган.

Бироқ, апрель ойи охирида мамлакат жанубида кўкнори йиғиш ва уни кейинчалик ташиш учун тўсиқ бўлмаган. Шу билан бирга, ‘шимолий йўналиш’ бўйлаб гиёҳванд моддалар савдосининг сезиларли ўсиши қайд этилган», — деган Тарабрин.

Унинг сўзларига кўра, 2022 йилнинг биринчи чорагида Тожикистонда 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 14,5 баробар кўп афғон наркотиклари мусодара қилинган.

«БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда Афғонистонда 6800 тоннага яқин опий эквиваленти ишлаб чиқарилган, гиёҳванд моддалардан тушган даромадлар ҳажми мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 14 фоизига етган», — деган Россия расмийси.

Аввалроқ «Толибон» гиёҳвандларни қандай даволаши кўрсатилганди. Афғонистонда гиёҳвандлар сони рекорд даражага етгани маълум бўлган. Республикадан Тожикистонга гиёҳванд моддалар савдоси кўпайгани маълум қилинган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди