Андижонда қимматбаҳо 28 туп дарахт кесиб ташлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Андижон вилояти ҳокимлиги Шаҳрихон туманида автомобиль йўли четидаги дарахтлар ноқонуний кесилгани айтилган видеога муносабат билдирганди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Кадр: YouTube

Аниқланишича, Шаҳрихон туман Ободонлаштириш бўлими томонидан амалдаги қонун талабларига зид равишда дарахтлар кесиб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 2022 йил 17 августда Шаҳрихон туман ободонлаштириш бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Шаҳрихон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудида юзлаб дарахтларнинг илдизи шикастлангани ва бунинг ортидан туман ҳокими ва прокурори ишдан олингани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек,  Сирдарёда дарахтлар таги бетонлаб ташлангани маълум бўлганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди