Беларусь Украина билан чегара хавфсизлигини кучайтирди

Беларусда Украина билан чегара хавфсизлиги кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Бош штабига таяниб, «УНИАН» хабар берди.

Фото: «Depositphotos»

Маълум қилинишича, Волинь ва Полесск йўналишларида вазият сезиларли даражада ўзгармаган.

«Беларусь қуролли кучлари бўлинмалари Брест ва Гомель вилоятларидаги участкасини ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича топшириқларни бажаришда давом этмоқда. Беларусь ҳудудидан Россия авиазарба бериши хавфи сақланиб қолмоқда», дейилади хабарда.

Таъкидлаишича, Россия қўшинлари Харковь йўналишида Карасовка, Петровка, Базалиевка, Ртищевка, Дуванка, Ивановка, Мосьпаново, Лесное, Большие Проходы, Питомник, Гусаровка ва Чепиль аҳоли пунктлари ҳудудларида танклар, тўп ва ракета артиллериясидан ўт очган. Шунингдек, Лебяжье яқинидаги ҳудудни масофадан миналаш ишалри олиб борилгани маълум қилинган.

Аввалроқ Беларусь Украина билан чегарада қўшинлар машғулотини бошлагани ва Беларусь армиясининг Украинага бостириб кириш эҳтимоли баҳолангани маълум қилинганди. Шу билан бирга, Беларусь Украина билан чегарага ИИВ бўлинмаларини жойлаштиргани ва Лукашенко Беларусь мустақиллиги сақлаб қолинишини айтгани ҳақида хабар берилган.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади