Британияда аҳолига камроқ гўшт ейиш маслаҳат берилди

Буюк Британияда аҳолига глобал исишнинг олдини олиш учун гўшт ва сут маҳсулотларини камроқ истеъмол қилиш тавсия қилинди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «Health Diggest»

Мутахассисларнинг фикрича, бу ердан барқарор фойдаланиш ва экологик инқироздан қочишнинг ягона йўли ҳисобланади. Атроф-муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ масалалари департаменти аъзоси, тадбиркор Генри Димблбининг айтишича, бундай маслаҳат фуқаролар учун «заҳарли» бўлиб туюлиши мумкин, аммо бу яхшироқ иқлимга эришишнинг ягона йўли саналади.

«Ердан экин етиштириш ва бу экинларни кавш қайтарувчи ҳайвонларга боқиш учун фойдаланиш ниҳоятда самарасиз. Чўчқалар, товуқлар, сигирлар бизга фақат маълум миқдорда протеин бериши мумкин. Уларни боқиш учун номутаносиб равишда кўпроқ ресурслар ишлатилади», — деган у.

Ҳозирги вақтда Англия қишлоқ хўжалиги ерларининг 85 фоизи чорва ҳайвонлари учун яйлов сифатида фойдаланилади. Мутахассисларга кўра, ердан барқарор фойдаланиш ва иқлим ўзгаришига қарши кураш 10 йил ичида гўшт истеъмолини 30 фоизга камайтиришни талаб қилади.

«Бизда илғор ғояларимизни бутун дунё бўйлаб намойиш этиш ва барқарор иқтисодиётни бошқаришимиз, шу билан бирга, одамларни озиқлантиришимиз мумкинлигини кўрсатиш учун ажойиб имконият бор», — дейди Димблб.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш, дўконларда сув сотиб олишга чеклов қўйилганди. Испанияда расмийлардан энергияни тежаш учун бўйинбоғ тақмаслик сўралган, Германияда аҳолига газни тежаш учун кўлларда сузиш тавсия қилинган.

Германия президенти саройи электрни тежаш учун ёритгичлардан узилиши маълум қилинган. Шунингдек, Японияда энергияни тежаш режими жорий этилган. Францияда эса эшик очиқ ҳолда кондиционер ёққанларга жарима белгиланганди.

Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда