Эрдўғон Зеленскийга Путин билан учрашишни таклиф қилади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Украинага ташрифи чоғида президент Владимир Зеленскийга Кремль раҳбари Владимир Путин билан учрашишни таклиф қилади. Бу ҳақда «A Haber»га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълумот дипломатик доираларга таяниб эълон қилинган. Эрдўғон Зеленскийга Путин билан учрашишни ташкил қилишни таклиф қилиши кутилаётгани таъкидланган. «CNN Turk»нинг қўшимча қилишича, Зеленский ва Путин Украинадаги уруш учун йўл харитасини белгилаш мақсадида учрашиши мумкин.

«Россия манбаларидан олинган хабарга кўра, Путин Зеленский билан учрашиши мумкин. Россия томони етакчилар йўл харитасини муҳокама қилиб, белгилаши мумкинлигини айтган. Делегациялар шундан сўнг ушбу йўл харитасини амалда қўллашни бошлаши мумкин», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 18 август куни Львовда Украина ва Туркия президентлари ҳамда БМТ ,ош котиби Антониу Гутерриш ўртасида уч томонлама музокаралар бўлиб ўтади.

Аввалроқ БМТ бош котиби нима сабабдан Украинага бораётгани маълум қилинганди. Шунингдек, Гуттериш Украинага келганда ракеталар учирилгани хабар берилган.

Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео
Янгиликлар21:05 | 26.11.22
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео