Фарғонада қассоб ака-укани пичоқлади

Фарғона вилояти ИИБ Боғдод туманида икки кишининг пичоқлангани айтилган хабарларга расмий муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 17 август куни Х.А. исмли шахс «Мирзабод» МФЙ ҳудудида жойлашган ўзига тегишли гўшт дўкони олдида фуқаролар А.Т. ва Ш.Т. билан ўзаро гап талашиб, жанжаллашиб кетган.

Жанжал давомида Х.А. фуқаролар ака-укаларга гўшт дўконидан олган пичоқ билан тан жароҳати етказган.

Туман тиббиёт бўлимининг дастлабки маълумотига кўра, Ш.Т.га етказилган оғир тан жароҳати оқибатида тиббиёт бўлимида вафот этган. Фуқаро А.Т. эса енгил тан жароҳати олиб шифохонада даволанмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Боғдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумондор шахс ушланган.

Аввалроқ Сурхондарёда фуқаро такси ҳайдовчиси билан тортишиб, уни пичоқлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Навоийда муқаддам 5 марта судланган эркак қўшнисини, Самарқандда эса амакиваччалардан бири иккинчисини ит сабаб пичоқлаган эди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди