iPhone 14 қачондан ишлаб чиқарилиши айтилди

«Apple» компанияси 7 сентябрь куни iPhone 14 смартфонлари ва бошқа янги товарлари тақдимотини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания режалари билан таниш манбаларга таяниб, «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «Bloomberg»

Тақдимот онлайн тарзда ўтказилади. Компания аллақачон видео тақдимотини ёзиш ишларини олиб бормоқда. iPhone 14 ишлаб чиқарилиши 14 сентябрдан бошланади, сотув сентябрь ойи ўрталарига мўлжалланган. Айрим Apple Store ходимларига 16 сентябрдаги тақдимотга тайёргарлик кўриш тавсия қилинган.

«Apple» iPhone 14’нинг тўртта моделини тақдим этади. Оддий версияларида A15 Bionic чипи сақланиб қолади, Pro версияларида эса А16 Bionic, янги экран кесиклари ва 48 мегапиксел камера бўлади. Apple Watch Series 8 иккита версияда чиқарилади. Компания Apple Watch SE’ни ҳам янгилайди.

Аввалроқ iPhone 14 Prо смартфонининг аниқ тасвирлари, iPhone 14 Pro рекорд ҳажмдаги хотирага эга бўлиши, iPhone 14’нинг камера блоки, iPhone 14 Pro Max дизайни ҳақида маълумот берилганди. iPhone 14 Pro’нинг янги ранги ва юқори аниқликдаги макети намойиш қилинган.

Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди