Ўзбекистон Саудия Арабистони фуқароларига 30 кунлик визасиз режимни жорий қилди

«Саудия Арабистони подшоҳлиги фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мазкур фармон Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони ўртасида маданий, илмий ва инвестициявий иқлимни яхшилаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган халқаро муносабатларни ривожлантириш учун янда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган.

Ҳужжатга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз режим белгиланди.

Фармон билан Президентнинг Ўзбекистон туризм салоҳиятини ривожлантириш ва хорижий фуқароларнинг мамлакат ҳудудига киришига оид айрим ҳужжатлари ўз кучини йўқотган.

Эслатиб ўтамиз, Презмдент Шавкат Мирзиёев айни кунларда Саудия Арабистонида бўлиб турибди. Давлат раҳбари 17 август куни Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашган. Томонлар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади